Дибала учун Италия чемпиони ҳам курашга қўшилди
"Милан" "Ювентус"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Пауло Дибалага қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Юқоридаги манбага кўра, Милан клуби футболчини жорий ёзги трансфер ойнаси қўлга киритишни ният қилган, чунки унинг "Юве" билан шартномаси июнь ойи охирида тугайди ва у эркин агент сифатида текинга ўтиши мумкин.
Аввалроқ Дибала "Интер" билан шартнома бўйича келишиб олгани, аммо трансфер ҳали амалга ошмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
28 ёшли Дибала ўтган мавсум "Ювентус" сафида жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар