Дибалага бошқача тарбия беришган
"Ювентус" клуби форварди Пауло Дибала дунёдаги ирқчилик билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Агар сиз ирқчиликдан азият чекмаган ва бундай ҳис-туйғуларни бошдан кечирмаган бўлсангиз, ирқчиликка дучор бўлган инсонлар ўрнига ўзингизни қўйиб кўришингиз қийин. Аммо, сен тушунасанки, жамоадошларинг ирқчиликка дуч келади. Фақатгина терининг рангига қараб эмас, унинг қайси давлатдан эканига ҳам қарашади.
Гап фақат тананинг рангида эмас. Одамлар нима тўғри келса, шу билан камситилишлари мумкин. Биз ёшлар жамоаси билан машғулот ўтказганимизда, осиёлик футболчиларга нисбатан қилинган муносабатни кўрдим ва бу жуда ачинарли.
Менинг оиламда одамларни терининг ранги, кийиниши ёки қаерда туғилганига қараб эмас, балки кимлиги, қандай фикрлашига қараб ҳурмат қилишни ўргатишган. Ҳаммани шундай тарбиялаш керак, лекин бундай қилишнинг имкони йўқ”, - дейди Дибала.
Фикрлар