Дибалага кулгили таклиф билан чиқишди

"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибалага "Боруссия" Дортмунд қизиқиш билдирмоқда. 

Немис клуби "кекса синьора"ни тарк этиш ниятида бўлган 28 ёшли аргентиналик ҳужумчига бошланғич таклиф билан чиқди. 

"Асаларилар" унга солиқлардан ташқари йиллик 4.5 миллион евро маош ҳамда Холанд кетишини инобатга олган ҳолда, жамоадаги етакчи ролини таклиф қилди. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" нашри хабар тарқатди. 

Аввалроқ, Дибаланинг агенти у бор эътиборини мавсум якунига қаратганини айтганди. Ҳозирча ҳеч қайси клуб билан келишув амалга ошмаган. 

Жорий мавсум Пауло А Сериянинг 26 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйди. 

Қайд этиш лозим, айни вақтда аргентиналик юлдуз Турин клубидан йилига 7.5 миллион евро маош олади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
05/05/2022 19:52
хеч канака кулгили эмас! Кулгили таклиф Узбекистонда булади. Укитувчиларга 1000доллар берамиз соликлардан ташкари деб йилига 1000 беришади.