Дибаланинг туғилиб ўсган шаҳрида унга эҳтиром кўрсатишди (фото)
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибаланинг шарафига у туғилиб ўсган Лагуна Ларга шаҳрида катта мозаика тайёрлашди.

Ёзги таътил давомида 23 ёшли футболчи ўзи таваллуд топган шаҳрига ташриф буюрди ва ўзининг биринчи жамоаси “Ньюэллс Олд Бойз Лагуна-Ларга” клуби музейида бўлди.

Аргентиналик футболчи ўзи учун тайёрланган ажойиб мозаика фонида суратга тушди ва ўзининг “твиттер”даги расмий саҳифасига жойлаштирди.