Футзал Осиё кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум
Индонезия мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё кубоги ўзининг қизғин палласига етиб келди. Бугун мусобақанинг 3-тур баҳслари якунланди ва чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди. Чорак финалда "А" гурухи пешқадами Индонезия Вьетнам билан беллашади.. Иккинчи ўйинда эса Таиланд ва Ироқ терма жамоалари паркетга чиқади. "С" гуруҳи пешқадами сифатида чорак финалга чиққан Япониянинг рақиби Афғонистон терма жамоаси бўлса, Ўзбекистон қитъанинг энг кучли жамоаси Эрон билан куч синашади.
Маълумот учун, чорак финал баҳслари 3 февраль куни бўлиб ўтади.
Фикрлар