Дибаланинг "Ювентус"даги ўрнини Коутиньо эгаллаши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби "Барселоня" вингери Филиппе Коутиньога жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 26 ёшли бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Коутиньо “Ювентус” сафида жамоадан кетиши кутилаётган Пауло Дибаланинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар Коутиньони 100 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
махмуда Джураева
25/04/2019 15:08
Аллегри Дибалани куйиб юборса, катта хато килади.
махмуда Джураева
25/04/2019 15:08
Аллегри Дибалани куйиб юборса, катта хато килади.