
Диего Симеоне: “Атлетико” ўлгани йўқ
Мадриднинг “Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне “Барселона”га қарши (1:2) кечган Испания Кубоги ярим финал дастлабки учрашувидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Рақиб ўйинни яхши бошлади ва ҳар жабҳада биздан устун эди. Натижада улар гол киритишга муваффақ бўлди. Кейин эса Месси урди ва бор умидимизни сўндирди. Шунга қарамай, биз ўзимизга келдик ва ҳисобни қисқартирдик.
Жамоамнинг иккинчи бўлимидаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Жавоб ўйинда кураш қизғин бўлади. Ҳеч ким шубҳа қилмасин, “Атлетико” ўлгани йўқ”, – деди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 7 февраль куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар