Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Дилшод Рўзметов 1/16 финалда ғалаба қозонди

Яна бир боксчимиздан ижобий натижа.

Ҳозиргина эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида бокс бўйича 1/16 финал жанги ўз ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилшод Рўзметов ирландиялик рақиби Эммет Бреннанни 5:0 ҳисобида енгди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Бундан аввалроқ -63 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Элнур Абдураимов ҳам 1/16 финалда ғалаба қозонган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ