Дилявер Ваниев: Натижадан қониқмадим

Ҳозиргина Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Машъал” ҳамда “Андижон” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди. Пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида кечган ўйин 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди.

Ўйиндан кейин “газчилар” катта мураббийи Дилявер Ваниев ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Аввало, шундай имкониятни яратиб бергани учун "Пахтакор" раҳбариятига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жуда аламли натижа бўлди биз учун. Тўғри, "Андижон" ҳам вазиятлар содир этди, фақат қанот ва стандартлар орқали. Уларни ўйинини яхши билардим. Кумиковни тактикаси мен учун таниш. Натижадан қониқмадим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!