Дилявер Ваниев: Қизил карточка бўйича эътирозим йўқ
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Машъал" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувда тошкентликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида муборакликлар устози Дилявер Ваниев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ўйинни барча кўрди, баҳона қилмоқчи эмасман, аммо вазият шуни тақозо этди. Ўйинни қайтадан қуриб чиқиш қийин кечди. Бунга рақибнинг савияси ҳам имкон бермади. Руҳий томондан ҳам бу анча оғир вазият.
Катта куч йўқотишимизга тўғри келди. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Уйда ўйнаганимизни эсдан чиқарсак ҳам бўлади: кўпсонли мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари етишмади.
"Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Бу - футбол, қизил карточка борасида ҳеч қандай эътирозим йўқ", - деди Ваниев.
Фикрлар