"Динамо" ҳужумчиси жароҳат олди
"Динамо" клуби ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадов жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Динамо"нинг Дубай йиғинидаги сўнгги машғулотларидан бирида жамоа ҳужумчиларидан бири Миржаҳон Мираҳмадов жароҳат олиб, клуб шифокорлари ёрдамида майдонни тарк этганди.
Ўтказилган тиббий текширувлар натижасига кўра, Миржаҳон Мираҳмадовнинг чап тизза медиял мениск ва олдинги хочсимон пайининг йиртилиши аниқланди. Клуб тиббий бўлимининг маълум қилишича, жамоа ҳужумчиси тез орада тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказади. Операциядан сўнг Мираҳмадовнинг тўлиқ тикланиб, сафга қайтиши учун 5-6 ой вақт талаб этилиши тахмин қилинмоқда.
«Динамо» ПФК жамоаси ва мухлислар номидан Миржаҳон Мираҳмадовга соғлиқ тилаймиз ва ишонамизки, у жароҳатдан тўлиқ тикланиб, яна жамоамизга яшил майдонда ёрдам беради", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, айни дамда жамоанинг яна бир аъзоси Ойбек Ўрмонжонов ҳам жароҳатдан тикланиш амалиётини ўтказмоқда.
Фикрлар