"Динамо" "Навбаҳор" собиқ футболчиси билан шартнома имзолади

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби қарорига кўра, Абдужамол Исроилов «Динамо» жамоаси сафига қўшилди. Клуб ва 25 ёшли яримҳимоячи ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.

Абдужамол Исроилов 2017 йил айнан «Динамо» сафида Суперлигада дебютини ўтказиб, мухлисларга танилганди.

Марказий ярим ҳимоячи ўтган йиллар давомида «Нефтчи», «Навбаҳор» ва «Бухоро» клублари шарафини ҳимоя қилди. 2022 йилги янги мавсум олдидан эса эркин агент сифатида «Динамо» жамоасига қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!