"Динамо" назорат учрашувида ғалаба қозонди

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида «Динамо» жамоаси Тошкентда «Олимпия» клубига қарши майдонга тушди.

Сўнгги назорат баҳсида Иминов ва Оқбўтаевнинг голлари "Динамо"га ғалаба келтирди – 2:1.

Шу тариқа, «Динамо»нинг 3-йиғини якунига етди. Самарқанд жамоаси 2 кунлик дам олишдан кейин 17 январ куни Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказиш учун жўнаб кетади.

Назорат ўйини. 14 январь
«Олимпия» - «Динамо» - 1:2
Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов 67, Воҳиджон Оқбўтаев 88.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Салим Мустафоев, Асилбек Темиров, Акбар Исматуллаев, Самуэл Баха, Дамир Темиров, Францис Нарх, Хислат Халилов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Эммануэл Ягр.
Захирадан майдонга тушганлар: Равшанбек Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Абубакр Мўйдинов, Хуршидбек Убайдуллаев, Анвар Ҳожимирзаев, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Воҳид Оқбўтаев, Владимир Козак, Жавлон Маликов, Анвар Файзуллаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!