"Динамо" таркибида деярли барча футболчиларда ўсиш!

CHERY AUTO

"Динамо" жамоаси Суперлига 2025 йилги мавсумни кучли тўртликда якунлади. Абрамов бошчилигидаги жамоа бу мавсум ҳақиқатдан ҳам кутилганидан кўра баландроқ сакради.

Tecno

Суперлига-2025 олдидан "Динамо" жамоаси таркибининг трансфер баҳоси Transfermarkt порталига кўра 10-ўринда бўлса-да, жамоа чемпионатни 4-ўринда якунлади.

Мавсум давомида деярли барча ўйинчиларда ўсиш кузатилганини Transfermarkt порталидаги трансфер баҳоларидаги нархлар ошганидан ҳам билиш мумкин. Ҳозирга келиб таркибнинг умумий баҳоси бўйича жамоа еттинчи ўринда қайд этилган. Эътиборлиси, "Динамо"нинг аксарият ўйинчилари трансфер баҳосининг энг кўп ошиши бўйича Суперлигада энг яхшилар қаторида бўлди. Хусусан, ҳимоячи Жалолиддин Жумабоев ва яримҳимоячи Беҳрузбек Облоқулов трансфер баҳосидаги ўсиш бўйича Суперлигада топ-10ликдан жой олди.

Порталга кўра, таркибдаги энг қимматбаҳо ўйинчилар рўйхатини эса Жаҳонгир Ўрозов (600 минг евро), Дмитрий Плетнёв (450 минг евро), Ратинио, Анваржон Ҳожимирзаев ва Хислат Халилов (400 минг евродан) ташкил этмоқда. 

Қуйида «Динамо»нинг трансфер баҳоси энг кўп ошган ўйинчилари топ-10лиги билан танишинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!