"Динамо" янги мавсумда БААда тайёргарлик кўради

  • 23 декабрь, 16:10
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун, 23 декабрдан «Динамо» жамоаси Самарқандда янги мавсум тайёргарлик режаси доирасидаги дастлабки ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Tecno

Янги мавсумда янги марраларни кўзлаётган «Динамо»нинг тайёргарлик режаси ишлаб чиқилган бўлиб, селекция ишлари ҳам давом эттирилмоқда.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа аъзолари 23-30 декабр куни Самарқандда машғулотга киришса, Янги йил байрамидан кейин – 3 январь куни Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Пойтахтда ўтадиган икки ҳафталик тайёргарлик жараёнидан сўнг «Динамо» жамоаси 16 январдан Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади. 

Абу-Дабида ўтадиган икки ҳафталик йиғин давомида бир қатор хориж клублари билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда батафсил маълумот берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!