"Динамо"нинг июн ойи тақвимида ўзгаришлар юз берди
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қолдирилган ўйинлар сабабли Суперлига июн ойи тақвимида ўзгаришлар юз берганини эълон қилди.
Унга кўра, 6-тур доирасидаги "Динамо"нинг "Олимпик" жамоасига қарши 7 май кунги ўйини меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзенинг илтимоси билан ПФЛ томонидан қолдирилгач, "Динамо"нинг 4та ўйини санаси ўзгарди.
"Динамо" - "Олимпик" баҳси 13 июнга кўчирилган бўлса, "Динамо" 4 кун ўтиб 11-тур доирасида "Локомотив" (17 июн) меҳмони бўлади. 12-турдаги "Андижон"га қарши ўйин 21 июн эмас, 22 июнга кўчирилди. "Сўғдиёна"га қарши 13-турдаги ўйин эса 27 июндан 28 июнга кўчирилди.
Фикрлар