Диққат: Жаҳон чемпионати иштирокчилари кутилмаган хавфдан огоҳлантирилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тадқиқотчи олимлар 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинларининг чорак қисми кучли иссиқ остида ўтишини айтмоқда.

Янги илмий таҳлилларга кўра, мундиал учрашувларининг қарийб ҳар тўрттасидан бири жуда иссиқ об-ҳаво шароитида ўтказилиши мумкин. Олимлар бу ҳолатга иқлим ўзгариши сабаб бўлаётганини таъкидламоқда.

Мусобақа давомида футболчилар ва мухлислар иссиқлик билан боғлиқ хавфларга дуч келиши мумкин. Турнир 11 июндан 19 июлгача Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Канададаги 16 та стадионда бўлиб ўтади.

Тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, 104 та ўйиндан тахминан 26 таси 26 даражадан юқори ҳароратда ва ҳаво намлиги юқори бўлган вақтга тўғри келади.

Олимлар бу хавф 1994 йилги Америка Қўшма Штатларида ўтган жаҳон чемпионатига нисбатан сезиларли ошганини айтди. Ўшанда тахминан 21 та ўйин шундай иссиқ шароитга тўғри келган эди.

Тадқиқотга кўра, бешта ўйин 28 даража ёки ундан юқори шароитда ўтказилиши мумкин.

- Бу футболчилар учун хавфли, лекин очиқ ҳавода йиғиладиган мухлислар янада каттароқ хавф остида бўлади. Чунки уларга стадиондаги каби тиббий ёрдам ва назорат бўлмайди, - деди соҳа мутахассиси профессор Фридерике Отто.

Мусобақа ташкилотчилари ҳисоботларида 16 та стадиондан фақат учтасида, яъни Даллас, Хьюстон ва Атлантадаги ареналардагина тўлиқ кондиционер тизими мавжуд.

Олимлар 26 даража хавфи бор ўйинларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи кондиционерсиз стадионларда ўтказилишини айтди.

                                                                       ЎзЖОКУ талабаси Лайло Рустамова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!