Диққат марказида – Шомуродов!

CHERY AUTO

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бу йилги Туркия чемпионатини алоҳида қизиқиш билан томоша қилмоқда. Чунки Суперлигада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уч нафар аъзоси – Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев ва Ҳусниддин Алиқулов иштирок этмоқда.

Tecno

Айниқса, ёзда “Рома”дан “Истанбул Башакшаҳир”га ижарага олинган Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг ҳақиқий кашфиётига айлангани ҳамюртимизга бўлган эътиборни ошириб юборди.

“Истанбул Башакшеҳир” тарихидаги энг қиммат ўйинчи мақомига эга Аббосбек Файзуллаев ҳам янги муҳитга мослашиш жараёнини якунлаб, жамоасига фойда келтира бошлади.

Sports.uz портали Туркия Суперлигасига биринчи даврасига оид энг қизиқарли факт ва маълумотларни ўзбекистонлик ишқибозлар эътиборига ҳавола этади.

Голлар

Туркия чемпионати Суперлигасининг 17 та тури доирасидаги учрашувларда футбол мухлислари жами 398 та голга гувоҳ бўлишди. Яъни, ўтказилган ўйинларда жамоалар автоголларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда жами 398 та гол урди, бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 1,3 тадан гол тўғри келаётганини англатади.

398 та киритилган тўпдан 303 таси легионерлар ҳиссасига, 84 таси эса маҳаллий футболчилар ҳисобига тўғри келди.

Айни пайтда Суперлигада 117 нафар легионер ва 43 нафар маҳаллий футболчи гол уришга муваффақ бўлган.

Мавсумнинг биринчи ярмида чемпионат пешқадами “Галатасарой” ҳамда унинг энг яқин таъқибчиси “Фенербаҳче” энг сермаҳсул жамоалар бўлиб, ҳар бири рақиблар дарвозасини 39 маротабадан ишғол қилган.

Бу кўрсаткич бўйича “Истанбул Башакшеҳир” 27 та гол билан бешинчи қатордан жой олди.

“Олтин бутса” учун кураш авжида

Туркия Суперлигаси “Олтин бутса”си учун тўпурар ўртасидаги курашда ҳам асосан хориждан келган ўйинчилар ўзини кўрсатмоқда. Энг яхши ўн нафар тўпурар орасида фақат битта маҳаллий футболчини кўришимиз мумкин.

“Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов мавсумнинг биринчи ярмини 12 та гол билан тўпурарлар рўйхатининг энг юқори поғонасида якунлади. Ўзбек футболчисидан кейинги қаторда 11 та тўп киритган “Трабзонспор” легионери Пол Онуачу турибди.

Машҳур юлдузлар – “Фенербахче” вакили Андерсон Талиска ҳамда “Галатасарой” форварди Мауро Икарди ҳисобида 9 тадан гол бор. “Трабзонспор”дан Фелипе Аугусто, “Фенербахче”дан Марко Асенсио ва “Коньяспор”дан Умут Найир улардан биттадан кам тўп киритди.

Тўпурарлар ўнлигининг охирги қисмидан еттидан гол билан “Трабзонспор”дан Эрнест Мучи, “Бешиктош”дан Тэмми Абрахам ва “Фенербаҳче”дан Юссеф Эн-Несири жой олди.

Энг зўр тўпурарлар ўнлиги вакиллари орасидаги ягона маҳалли футболчи Умут Найирдир.

Иккинчи давра қачон бошланади?

Айни пайтда Туркия Суперлигасида қишки танаффус давом этмоқда. Чемпионатнинг иккинчи давраси 17 январда старт олади. Қизиғи шундаки, иккинчи даврани “Истанбул Башакшеҳир” очиб беради.

Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев жамоаси 18-турнинг биринчи баҳсида чемпионат аутсайдери ҳисобланган “Фотиҳ Карагюмрюк” футболчиларини ўз майдонида қабул қилади.

Бўлажак учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Шомуродов ва Файзуллаев яна бир жамоадоши билан хайрлашди

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!