Шомуродов ва Файзуллаев яна бир жамоадоши билан хайрлашди

CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг бу йилги мавсумида еттинчи ўринда бораётган “Истанбул Башакшеҳир” чемпионатнинг биринчи даврасидан кейин таркибини тартибга солишга ҳаракат қиляпти.

Tecno

Янги йилда клубни биринчи бўлиб, асосий таркиб ўйинчиси Денис Тюруч тарк эжи. Томонлар ўзаро келишувга кўра, ҳамкорликни муддатидан олдин якунлади.

Энди “Башакшеҳир” расмий тарзда Умар Беязнинг кетганини эълон қилди.

-  Умар Беяз жамоамиз либосида катта иштиёқ билан тўп тепиб келган эди. Энди у фалиятини Туркия чемпионати биринчи лигасида иштирок этаётган “Эсенлер Эрокспор” жамоасида давом эттиради.

Биз Умар Беязга клубимиз риводига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, фаолиятининг кейин босқичида муваффақиятлар тилаймиз, - дейилади “Башакшеҳир” баёнотида.

22 ёшли марказий ярим ҳимоячи аслида “Фенербаҳче” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Истанбулликлар 2021 йили иқтидорли ўйинчини Германиянинг “Штутгарт” жамоасига трансфер қилган.

Беяз турли йилларда Германиянинг “Магдебург” ва Туркиянинг “Хатайспор” жамоаларида ижарада ўйнади. У 2024 йилнинг ёзида эркин агент мақомида “Башакшеҳир” таркибига қўшилди.

Бу жамоа сафида ҳозирга қадар 23 та расмий учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Янги мавсумда Умар Беяз барча турнирларда олти маротаба майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, “Истанбул Башкшеҳир”да Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларидан Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётгани боис, ўзбекистонлик ишқибозлар айнан мана шу клубга мухлислик қилмоқда.

Элдор Шомуродов 17 та учрашувда рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилиб, Суперлига тўпурарлари пойгасида биринчи ўринда бормоқда. Аббосбек Файзуллаев эса, истанбулликлар сафида чемпионатда 9 та учрашувда қатнашиб, иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!