Диққат: Умаровдан зўри йўқ!

Мамлакатимизда камол топган футболчиларнинг хориж мамлакатлар чемпионатларидаги иштироки ҳамиша мухлису мутахассислар эътиборини ўзига жалб этиб келган. Кейинги йилларда янги авлод вакиллари Италия, Россия, Беларусь, Украина, Жанубий Корея, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Қатар, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари каби ўндан зиёд мамлакатлар лигаларида тўп тепмоқда.

Шу ўринда, Беларусь олий лигаси ҳам мухлисларимиз ёқтирган мусобақага айланиб қолди. Ўтган йили бу давлатга келган ва ҳозирда Беларусь чемпионатига мослашиб улгурган Шаҳбоз Умаровнинг жорий мавсумдаги ўйини ва натижалари кўпчиликнинг диққат марказида турибди.  Маълумки, ўтган мавсумни “Энергетик-БГУ”да юқори савияда ўтказган бу футболчимиз жорий чемпионатда чемпионлик учун курашаётган БАТЭ шарафини ҳимоя қилмоқда. Борисовликлар ўзбек легионеридан жамоанинг етакчисига айланишни кутаётган эди. Шаҳбоз ҳозирча буни уддаламоқда.   

551787_original_2_1

Ўзбекистонлик футболчи дастлабки учта турнинг иккитасида ўйин қаҳрамони бўлди. Биринчи турда “Слуцк” дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасининг мавсумдаги илк тўпини киритган эди. Кейинчалик бу гол Беларусь футбол федерация уюштирган сўровномада турнинг энг чиройли голи, деб тан олинди.

Шаҳбоз Умаров “Гомель”га қарши ўтказилган  учинчи тур ўйинида ҳам ўзини кўрсатди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади. Иккинчи бўлим бошидан майдонга тушган ҳамюртимиз, ўйинга қўшилганидан етти дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасига йўл топди ва  олтмиш сония ичида иккита супергол урди.

Унинг биринчи голи жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган мукаммал зарба орқали киритилди. Умаровнинг "Гомель" клуби дарвозасига киритган айнан шу голи Беларусь футбол федерацияси матбуот хизмати томонидан эълон қилинган энг чиройли голлар тўртлиги орасида биринчи ўринда эътироф этилди.

Умуман олганда, Шаҳбоз Умаровнинг учала голи ҳам чиройи ва мукаммал ижроси билан ажралиб турибди.

Яна бир қувончли хабар шундан иборатки, ўзбекистонлик легионер Беларусь чемпионати олий лигаси учинчи турининг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди. Бу турда рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилган легионеримиз жами учта тўп билан тўпурарлар баҳсида ҳам етакчилик қилмоқда.

mainumarov

БАТЭ футболчилари навбатдаги беллашувни 7 апрель куни Беларусь кубоги доирасида “Витебск” клубига қарши ўтказади. Витебск шаҳридаги учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.  

Шаҳбоз Умаров ҳам кўплаб истеъдодли футболчилар каби “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, катта футболдаги фаолиятини АГМК клубида бошлаган. Олмалиқликлар таркибида аввалига ёшлар, кейин катталар ўртасидаги учрашувларда бир неча бор майдонга тушган ҳужумкор футболчи 2020 йилнинг февралида “Энергетик-БГУ”га ўтган эди. У минсклик “талабалар” сафида олий лиганинг барча учрашувларида майдонга тушган ягона футболчи бўлди. Шаҳбоз 30 та учрашувда тўртта гол уриб, учта голли пас оширди. Мана энди, БАТЭда янги қирраларини очмоқда. 

"Шаҳбоз Умаров адашди!"

Тўпурар легионерни терма жамоага чақирсак бўлмайдими?

"Кўп гол урсам, Абрамов термага чақиради!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Qahramon Suyunov
07/04/2021 00:09
Olimpikga chaqirivormasin yana