Диёр Имомхўжаев: Андижонга катта футбол керакми ёки йўқ? Клубда муаммолар бор. Албатта, уларнинг ечими ҳам бор
Охирги пайтларда "Андижон" клуби атрофида турли гап-сўзлар янграмоқда. Жамоада вазият қандай эканлигини билиш мақсадида ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Андижонга ташриф буюрди.
- Андижонга келдик. Клубда муаммолар бор. Албатта, уларнинг ечими ҳам бор. Фақатгина вилоят ўзи учун бир масалани аниқлаб олиши керак: Андижонга катта футбол керакми ёки йўқ?
"Андижон" кичик хусусий клублари билан ҳам босқичма-босқич ўсиш имкониятига эга ва бу аслида энг тўғри йўл. Биз 2020 йилда ҳам айнан шу йўлни таклиф қилганмиз, инвесторлар ҳам шуни афзал билган. Бироқ ўша вақтда бошқа йўлни танлаган тараф бугун бир четда қараб туриши тўғри бўлмайди. Йўналиш танлаб олиндими — уни амалга ошириш лозим.
Узоқ йиллар давомида вилоятнинг асосий жамоаси баъзилар учун пул ейишнинг асосий манбаи бўлиб келди. Афсуски, бунда на инфраструктура ривожлантирилди ва на вилоят жамоаси катта муваффақиятларга эришди. Бугунги ПФЛ бунинг сабабларини тўлиқ ўрганган, муаммолар нимада эканини жамоатчиликка очиқ билдирган ҳамда эски хатоларни такрорламаслик йўлидан юради.
Бунинг эвазига сўнгги икки йилда "Андижон" клуби принциплари яхши тарафга ўзгарди. Инвесторлар клуб ва инфратузилма учун етарли даражада маблағ киритди. Мана шундай ҳолатда уларда табиий савол пайдо бўлади: нима учун ёки ниманинг эвазига? Ҳеч бир тадбиркор ҳеч қаерда узлуксиз чиқим қилиш учун футбол клубини юритмайди. Бугун Андижонда шу масалага ойдинлик киритиб олиниши шарт.
Кун "Андижон" футбол клубига ва унинг атрофидаги масалаларга қаратилади, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар
Ты сам понял, чё сказал?!! "Это белое, но тут же всё в чёрном!" - болтун. К тому же сам всё время "поддерживал" Андижан и даже сделал для них исключения в регламенте 2021 года на счёт заявки легионеров, плюнув в лицо другим клубам, успевшим заплатить за них. Потому что вместе с их руководителями аферистами был заинтересован.
Кстати, "помог" он двум частным клубам в прошлом году - "Турону" и "Андижану". ПОМОГ УМЕРЕТЬ и с треском вылететь из Суперлиги.
ВОТ ТАК ПОМОГАЕТ ПФЛ и ЕЁ ДИРЕКТОР.
А теперь чё - не договорились вовремя на сезон, да?..