Диёр Имомхўжаев ОЧЛда илк турни ўтказган "Пахтакор", АГМК ва ОФК кубогида қатнашадиган "Насаф" ҳақида фикр билдирди

14-15 апрель кунлари Осиё Чемпионлар лигасида Ғарб минтақасида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" ва АГМК илк беллашувни дуранг билан бошлади. "Шерлар" Эрон клубидан, олмалиқликлар эса мусобақа фаворитидан очко олди.

Ушбу беллашувлардан сўнг ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида клубларимизнинг Чемпионлар лигасидаги старти дастлабки хулосаларни баён қилди.

- "Пахтакор" Суперлигани "Насаф" устидан иродали ғалаба билан бошлаганди. Халқаро майдонда ҳам шундай салоҳияти бор эканини кўрсатди, пенальтилар клубни синдириб қўйгани йўқ. Хориж клубларига қарши сермаҳсуллик мухлисларга манзур келди.

АГМК эса ўз вазнидан оғирроқ клубга қарши курашди. Қайсидир маънода Қосимов жамоаси ҳам ирода намойиш этди. Биласизки, АГМК ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйнаяпти. "Ал-Ҳилол" эса мусобақа старт олган 2002 йиллардан буён барчани қўрқувга соладиган клуб. Унинг сафидаги энг қиммат ўйинчилар бутун АГМК таркибидан каттароқ маош олади.

"Насаф"нинг ўйинлари кўрсатяптики, Марказий Осиёнинг қолган уч клубида яхшигина қўрқув бор. Уларнинг барчаси "Насаф"дан ҳайиқиб майдонга чиқади. Буларнинг ҳаммаси кайфиятимизга ижобий таъсир кўрсатади, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sash
16/04/2021 20:09
Pahta Nasafni yingishiga kim yordam berdi qug'irchoq. Qug'irchoq . Shohruhhondi klipidigi qug'irchoq ushasan. Dabba. Til yog'lamalik qilib bola boqyapsanmi. Ha erkak. Erko
Шойимов Юсуф
16/04/2021 14:57
Диёр Имомхужаевни энди максад килиб чемпионлик учун 5та кулиб кураш оборадиган килиш керак хозирда 3та бор про лига зур булди хаммаси супер лигага чикиш учун курашади