Диёр Имомхўжаев: Тадбиркор 11 миллиард сарфлаб қўйди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев "Андижон" клуби учун шаҳарнинг Бўстон даҳасида қурилган янги база ҳақида фикр билдирди.

11_2

- 2020 йил учун Андижон футбол клуби Янгиерни база қилиб олганди (қарзи ҳалигача тўланмаган). GM вилоят футболига шунча маблағ киритган вақтда ақалли 1 та база қурилмагани қизиқ.

Яхши биласиз, бугунги ПФЛ клубларнинг ўз базасига эга эканлиги масаласига жиддий қарайди (йиллар давомида қатор клублар миллионларни отеллар учун сарф этиб тугатди). Сўнгги икки йилда "Металлург", "Зомин" ва "Сўғдиёна" янги базага эга бўлди. "Турон" базаси деярли битиб қолди. АГМК, "Сурхон", "Қизилқум" тез орада янги базали бўлади.

Янги Андижон бу борада ҳам ўрнак бўлиб, Бўстонда ўз базасини ташкил қилди ва бунинг учун 4 млрд сўм пул сарфлади. Айни вақтда 60 ўринли база футболчилар учун фаолият кўрсатмоқда. Машғулотлар ҳам шу ерда олиб борилади (БЎФМ қаровсиз майдонидан унумли фойдаланилган).

Тадбиркор нафақат клубни молиялаштирди, балки стадион ва база масаласига ҳам жиддий эътибор қилди. Ўзига тегишли бўлмаган объектлар учун умумий 11 млрд сарф этиб қўйди (ишчилар ойлик-маоши, жамоа озиқ-овқати ва бошқа ҳаражатларидан ташқари). Эртага клубга бошқа кимдир эгалик қилса ҳам, база барибир вилоят футболи учун хизмат қилишда давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
England. Bob
19/04/2022 20:26
Molodets