Диёр Имомхўжаев "Турон" дарвозасига белгиланган пенальтига ўз муносабатини билдирди
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” ҳамда “Турон” жамоалари ўртасидаги учрашувда баҳсли вазият содир бўлди.
51-дақиқада бош ҳакам Виктор Серазитдинов меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Эътиборлиси, такрорий лавҳалардан сўнг, тўп “Турон” футболчисининг қўлига эмас, юзига теккани шундоққина кўриниб қолди. ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
"Афсуски, орамизда бош билан қўлнинг фарқига бормайдиган профессионаллар ҳам бор", - деб ёзди Имомхўжаев ўзининг "Telegram"даги каналида.
Қуйида ушбу ҳолатни сиз ҳам томоша қилишингиз ва баҳо беришингиз мумкин:
Фикрлар