Долидзе: "Келинг, буни амалга оширайлик!"
Грузиялик UFC ўрта вазн тоифаси (83.9 кг) вакили собиқ чемпион Роберn Уиттакерни октагонга чорлади:
"Дерек Брансон сафдан чиқди. Уиттакер эса йил охиригача жанг қилмоқчилигини эшитдим. Келинг, буни амалга оширамиз! Ноябрь ёки декабрь" - деди Долидзе.
Эслатиб ўтамиз, Роман Долидзе (12-2) охирги жангида Марвин Ветторига очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган.
Уиттакер (24-7) эса сўнгги жангида Дрикус Дю Плессига иккинчи раундда нокаут эвазига мағлуб бўлди.
Аввалроқ, Долидзенинг кейинги рақиби Дерек Брансон бўлиши керак эди, аммо америкалик жароҳат олгани сабаб жангдан воз кечганини маълум қилганди.
Фикрлар