
Доминик Тим яна ярим финалда
Австриялик теннисчи Доминик Тим "Ролан Гаррос" мусобақасининг чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтди.
Доминик ушбу босқичда германиялик Александра Зверевга қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Энди у мусобақанинг ярим финалида италиялик Марко Чеккинато, ёки сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқади.
Доминик Тимнинг ушбу ғалабасидан сўнг Франция очиқ чемпионатида қаторасига учинчи маротаба ярим финалга чиқди.
Фикрлар