Доннарумма кетади! Клуб спорт директори буни тасдиқлади

"Милан" клуби спорт директори Паоло Мальдини жамоанинг кўпйиллик дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "россонерилар"ни тарк этаётганини тасдиқлади. 

"У ҳақиқий жангчи, етакчи ва сардор эди. Профессионал футболчининг битта жамоада фаолиятини бошлаб, шу ернинг ўзида тугатиши анча қийин масала. Сен доим ўз футболкангни бошқа рангдагисига алмаштиришга тайёр туришинг керак. 

Биз жамоага қўлидан келганча ёрдам берган "Жижио"га миннатдорчилик билдиришимиз зарур. У ҳеч қачон жамоа обрўсини ерга урувчи ишлар қилмади. Бироқ, бизнинг йўлларимиз мана шу нуқтада ажралади", - дейди Мальдини. 

Аввалроқ, Доннаруммага Европанинг бир қатор клублари харидор бўлаётгани айтилаётган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!