Доннарумма нима хоҳлайди ўзи?
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма клубдаги ҳолатидан норози.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли дарвозабон танқидлар, шунингдек, Кейлор Навас билан доимий ротациядан ҳафсаласи пир бўлган. Шу муносабат билан Доннарумма яна Италияга қайтиш ҳақида ўйламоқда.
Доннарумманинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У жорий мавсум парижликлар сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 17 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар