Доннарумма

"Ювентус"нинг "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага бўлган қизиқишлари ҳамон сўнмаяпти.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, агар "кекса синьора" Войцех Шеснини яхшироқ пулга сота олса, албатта Доннаруммани қўлга киритишга уриниб кўради.

Доннарумма жорий мавсум “Милан” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 33 та гол ўтказиб юборди. Унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси келаси йил ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфер нархи эса 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)