Драган Черан, Игорь Сергеев, Эрен Дердийок, Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов

2020 йилги мавсумда ҳам ўтган йили бўлганидек сербиялик легионер Драган Черан "Пахтакор" тўпурарига айланди.

"Пахтакор" иштирок этган уч турнирнинг барчасида Драган 26 гол муаллифи бўлди. Игорь Сергеев эса 22 тўп киритган ҳолда бу йил ҳам иккинчи тўпурарга айланди. Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок рақиблар дарвозасини 14 бор ишғол қилишга эришди. Ушбу футболчилар ҳар уч мусобақада гол урди. Достон Ҳамдамов 11, Жалолиддин Машарипов эса 9 гол билан жамоа тўпурарлари рўйхатида кучли бешликка кирди.

Жами 13 нафар футболчи 2020 йилги мавсумда тўп киритди. 100 голдан учтасини рақиб футболчилари ўз дарвозасига киритиб қўйган. 38 ўйиндан 33тасида "Пахтакор" рақиб дарвозасига гол уришни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!