Драган Черан Ўзбекистон кубоги тарихига кирди
Унда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси АГМКга қарши баҳс олиб борди ва рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритишга эришди. Эътиборлиси, голларнинг барчасига Драган Черан муаллифлик қилди.
31-дақиқада Сергеев ва Ҳамдамовнинг ажойиб ҳаракатидан сўнг Драган ўнг оёғида тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади.
60-дақиқада эса жарима майдончаси ичида Машариповга нисбатан амалга оширилган қўполлик учун олмалиқликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрли жарима зарбасини эса сербиялик футболчи аниқ амалга оширган бўлса, орадан 17 дақиқа ўтиб Машариповнинг узатмасидан сўнг 32 ёшли форвард тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон кубоги тарихида ҳозирга қадар ҳеч бир футболчи финалда хет-трик қайд этмаган эди ва Черан бу борада биринчи бўлди.
Фикрлар