Драган Черан "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйин ҳақида: Биз икки очко йўқотдик
Осиё Чемпионлар лигасининг 5-турида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Беллашувдан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" футболчиси Драган Черан баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Бугун фақат биз ўйнадик, бу бизнинг ўйин бўлди. Жуда кўплаб имкониятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйдик. Бугун биз икки очкони бой бердик, деб ўйлайман.
Биз рақибни ўрганганимиз сингари улар ҳам бизни ўрганишади. Кучли тарафларимизни ёпишга уринишади. Улар қанотдан ўтишимизни ёпмоқчи бўлишди, биз марказдан ҳам ҳужумлар уюштирдик. Вазиятлардан фойдаланмадик ва рақиб ҳам ҳимояда яхши ўйнашга уринди. Бу гол ура олмаганимиз сабаби", - деди Черан.
Фикрлар