Дрикус дю Плесси учун рақиб топилди!

  • 28.08.2025 16:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Cобиқ UFC жангчиси Чейл Соннен жанубий африкалик Дрикус дю Плесси учун рақиб топди.

"Дю Плесси ва Пауло Коста қарама-қаршилиги менга жуда ёқмоқда. Гарчи бразилиялик учун жиддий чақириқ бўлса-да, ўйлашимча, у мазкур вазифани уддалай олади. Айни дамда Дрикусга ҳам Костадан бошқа идеал рақиб кўрмаяпман", – деди Соннен ўзининг "You Tube" каналида.

Эслатиб ўтамиз, Паулу Коста сўнгги жангини "UFC 318" турнирида ўтказиб, россиялик Роман Копылов устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра зафар қучганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!