Дрикус дю Плессими ёки Хамзат Чимаев? Оғир вазн чемпиони жавоб берди

  • 13.08.2025 11:47
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Том Аспиналл жанубий африкалик Дрикус дю Плесси ва россиялик Хамзат Чимаев ўртасидаги баҳс учун ўз прогнозларини билдирди. 

"Дрикусни жуда кўп кўрган бўлсам-да, у ҳақида кам нарсани биламан. Бироқ бу сафар ҳам унинг ютқазишига ишонмайман. Плесси ғалаба қозониш йўлини топади. Тўғри, Хамзат ҳам кучли йигит, октагонда ҳақиқий йиртқич. У ҳар доим рақибларини партерга тортади ва ўша ерда барчасини ҳал қилади... Лекин шундай бўлса-да, олдиндан бир нима дейиш қийин. Очиғи, бу тўқнашувда ким ғолиб бўлишини аниқ айтолмайман" - деди Аспиналл "TNT Sports" га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Чимаев ва дю Плесси қарама-қаршилиги 17 август куни "UFC 319" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!