Дунёнинг энг бой футболчиси

"Лестер" ярим ҳимоячиси Фаик Болкиах Португалиянинг "Маритиму" клуби билан шартнома имзолади.

22 ёшли брунейлик футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилди.

Айтиш лозимки, Болкиах Бруней терма жамоаси сардори ва Брунейнинг амалдаги султони Хассанал Болкиахнинг жияни ҳисобланади. Фаикнинг айни дамдаги шахсий бойлиги 16,4 млрд еврога баҳоланмоқда. Шу сабабли у дунёнинг энг бой футболчиси ҳисобланади.

Болкиах "Лестер"нинг асосий жамоасида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган. У “тулкилар” тизимида 4 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди. Бунгача эса у "Арсенал", "Челси" ва "Саутгемптон" академияларида таҳсил олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)