Дунёнинг энг иқтидорли футболчисидан юз ўгиришди

Sky Sports нашри журналияти Флориан Плеттенбургнинг маълум қилишича, “Челси” раҳбарияти жаҳоннинг энг иқтидорли ёш ўйинчиси сифатида эътироф этилаётган Юссуф Мукокони олиш фикридан қайтди.

18 ёшли ҳужумкор футболчи Дортмунднинг “Боруссия” клубида мазмунли ўйин кўрсатаётгани учун Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатига ҳам жалб қилинган эди.

Дортмундликлар сафида ўйнаган “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд Юссуф Мукокони ўзи кўрган футболчи орасида энг иқтидорлиси эканини таъкидлаган.

Шунга қарамай, “Челси” мутасаддилари жамоага тажрибали ҳужумчи керак, деган фикрга келган. Шу боис, клуб Мукоко учун курашдан чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!