Дунёнинг энг зўр жангчиси эълон қилинди

ESPN телеканали вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли жангчилари рейтингини эълон қилди.

Уна кўра, енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳамон рейтинг пешқадами бўлиб турибди.

Иккинчи ўринни ўрта оғир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонс эгаллаган бўлса, кучли учликни икки дивизионнинг собиқ чемпиони Генри Сехудо якунлаган.

Яқинда Тони Фергюсонни нокаутга учратиб, шов-шув кўтарган Жастин Гэтжи илк бор рейтингда қайд этилди. Мутахассислар уни 10-поғонага лойиқ кўришди.

Айтиш жоизки, айни пайтда Ҳабибнинг бу рейтинг билан иши йўқ. Чунки оиласидаги аҳвол мураккаблигича қолмоқда.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)