Дьёкереш учун курашга яна гранд клублар қўшилди
"Спортинг" ҳужумчиси Виктор Дьёкереш учун курашга кўплаб гранд клублар жуда катта қизиқиш билдирмоқда.
Хабарингиз бор, Виктор 2024 йил 62 та гол билан энг яхши тўпурар бўлди. Шу сабабли, сўнгги кунларда ушбу ҳужумчига "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари энг асосий даъвогар сифатида кўрилаётган эди. Бироқ, охирги маълумотларга қараганда, "Барселона", "Бавария" ва "Реал Мадрид" каби гранд клублар ҳам мазкур кураш учун қўшилишди.
Фабрицио Романонинг хабар беришича, "шерлар" швециялик форварднинг трансферидан яхшигина сумма ишлаб олишни мақсад қилиб қўйган. Шу боис, қишки трансферлар ойнасида эмас, ёзда янги таклифларни кўриб чиқмоқчи. Манбага кўра, Дьёкереш яна Англияга қайтишни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида, 26 ёшли футболчи жорий мавсум португалия клуби таркибида 29 та учрашувда иштирок этиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt порталидаги нархи 75 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар