Дзюба яна битта гол урса Аршавинга етиб олади
Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба бундан бироз аввал якунланган Қозоғистонга (4:0) қарши Евро-2020 саралаш учрашувида ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.
Ушбу гол “Зенит” ҳужумчиси учун терма жамоа сафидаги 16-гол бўлди. Унга ушбу натижани қайд этиши учун 34та ўйин керак бўлди.
Эътиборлиси, шу тариқа у Россия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 6-ўринга кўтарилиб олди. У яна битта гол урса, бу борада Андрей Аршавин ҳамда Валерий Карпинга тенглашиб олади.
Фикрлар