Дзюдо. 4 нафар вакилимиз қитъа чемпионати совриндорлари қаторидан жой олди

Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Ўрта вазн тоифаларида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

-73 кг вазн тоифасида Муроджон Йўлдошев қозоғистонлик Данияр Шамшаевга, -70 кгда Гулноза Матниязова япониялик 3 карра жаҳон чемпиони Ёко Онога финалда имкониятни бой берди. Шунингдек, яна икки нафар вакилимиз бронза медали учун баҳсни муваффақиятли ўтказишди.

Кумуш медаль:

-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-70 кг: Гулноза Матниязова

Бронза медаль:

-73 кг: Обидхон Нўмонов
-70 кг: Шоҳиста Назарова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!