Дзюдо. Биринчи кунда 8 та медал, умумжамоа ҳисобида 1-ўриндамиз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирнинг биринчи кунги беллашувлари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли келди.

Медаллар йўлида баҳсларга киришган 10 дзюдочимиздан 8 нафари якунда шоҳсупага кўтарилди. Чарос Ҳикматова ва Абубакр Сатторов ўз вазн тоифаларида тенгсиз бўлишди. 

Қувонарлиси шундаки, дунёнинг 35 давлати дзюдочилари қатнашаётган "Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026" мусобақасининг биринчи куни якунларига кўра медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибмиз.

Олтин медаллар
-48 кг: Чарос Ҳикматова 
-60 кг: Абубакр Сатторов 

Кумуш медаллар
-50 кг: Маъмуржон Абдуваҳобов
-60 кг: Давлатбек Аҳроров 

Бронза медаллар
-40 кг: Ирода Сирожиддинова
-44 кг: Дилафруз Болтабоева
-55 кг: Бобур Юсупов 
-66 кг: Акромжон Каримов

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!