Дзюдо. Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди

Бразилия терма жамоаси 6-13 октябрь кунлари Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди.

Бразилиялик дзюдочилар пойтахтимизга тўлиқ таркибда ташриф буюришади. Улар орасида Рио-2016 чемпиони Рафаела Силва, Токио-2020 бронза медали соҳиби Даниел Каргнин, 3 карра Олимпиада совриндори Майра Агуияр каби номларни учратиш мумкин.

Тўлиқ таркиб:

Эркаклар: А.Кубавара (-60); Э.Такабатаке, В.Лима (-66); Д.Каргнин (-73); Г.Шмидт (-81); Р.Мачедо, М.Гомес (-90); Р.Бузакарини (-100); Р.Силва (+100).

Аёллар: А.Лима (-48); Л.Пимента (-52); Р.Силва, Ж.Лима (-57); К.Куадрос (-63); Л.Карвалю, М.Портела (-70); М.Агуияр (-78); Б.Соуза (+78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!