Дзюдо. Бугун 3 нафар ҳамюртимиз Абу-Даби "Катта дубулға" турнирида иштирок этади
Бугун дзюдо бўйича Абу-Даби “Катта дубулға” турнири ўз якунига етади. Сўнгги кун баҳсларида оғир вазнли спортчилар ўртасида ғолиблар аниқлаб олинади.
Ушбу кун дастурида ҳам 3 нафар вакилимиз татамига чиқади.
-100 кг: Отабек Тўрабоев – Қайсар Хан (Покистон)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Мустафо Фофана (Гвинея)
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Метка Лобник (Словения)
Эслатиб ўтамиз, ортда қолган икки кундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1 тадан кумуш ва бронза медаллари мавжуд.
Фикрлар