Дзюдо. Бугун Тбилисида 4 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда.

Бугунги мусобақанинг иккинчи куни ўрта вазн тоифаси вакиллари турнир медаллари ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқадилар. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси ҳам бор.

Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари:

-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Ангсарбек Гайнуллин (Қозоғистон);

-73 кг: Обидхон Номонов - Мануел Ломбардо (Италия);

-81 кг: Улуғбек Ўроқов - Хеворг Манукян (Украина);

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Барак Аркабай (Қозоғистон).

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!