Дзюдо. Фахрийларимиз жаҳон чемпионатида 3 та медал қўлга киритишди
Польшанинг Краков шаҳрида дзюдо бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Дунёнинг 60 давлатидан келган кекса авлод вакиллари қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар дзюдочиси ҳам жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқди.
Қувонарлиси, фахрийларимиздан -66 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳром Иноятов жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Фахриддин Шарипов (-100 кг) ва Муроджон Жамолов (-100 кг) эса бронза медалини терма жамоамизга тақдим этишди.
Маълумот учун, ўтган йили Португалиянинг Лиссабон шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев финалга қадар мағлубияциз етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Фикрлар