Дзюдо. IJF Россия ва Беларусь спортчиларини халқаро мусобақалардан четлатди!

алқаро дзюдо федерацияси (IJF) Россия ва Беларусь спортчиларини 2023 йилнинг январига қадар ўзининг шаъфелигида ўтказиладиган барча халқаро мусобақалардан четлатди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

"Халқаро дзюдо федерацияси Ижроия қўмитаси 2022 йил 21 сентябрда мавжуд халқаро шароитларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда дзюдо спорт тури бўйича барча спортчиларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида Россия ва Беларусь спортчиларининг 2023 йилнинг январига қадар халқаро дзюдо мусобақаларида иштирок этишига йўл қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилди", - дейилади расмий хабарда.

Шу тариқа россиялик ва беларуслик дзюдочилар жорий йилнинг 6-13 октябрь кунлариТошкент мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
араббаевич давлат
22/09/2022 13:04
яхши булибди.