Дзюдо. Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларида бронза медали қўлга киритилди

  • 28.08.2022 19:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Дзюдо
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳамюртларимиз Сараевода (Босния ва Герсеговина) якунланаётган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий йўналишда ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Бронза медали учун кечган баҳсда вакилларимиз Тунисни 4:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Жамоавий дастурда юртдошларимизнинг иштироки:

1/8 финал: Ўзбекистон – Мўғулистон 4:2
1/4 финал: Ўзбекистон – Украина 1:4
Ўтиш босқичи: Ўзбекистон – Канада 4:1
Учинчи ўрин учун: Ўзбекистон – Тунис 4:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!