Дзюдо. Жамоавий баҳсларда Осиё чемпионати бронза медали учун курашамиз
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугун қитъа чемпионатининг сўнгги куни жамоавий беллашувларда ғолиблар аниқланади. Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалда Хитой Тайпейи дзюдочиларига қарши баҳс олиб борди ва 4-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Муросасиз кечган иккинчи жуфтликда Япония терма жамоаси мусобақа мезбонларини қийинчилик билан 4-3 ҳисобида таслим этди.
Афсуски, 1/2 финалда дзюдочиларимиз Мўғулистон терма жамоасига 2-4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бироздан сўнг терма жамоамиз Осиё чемпионатининг бронза медали учун қозоғистонлик дзюдочиларга қарши татамига чиқади. Олтин медаль тақдири Япония - Мўғулистон учрашувида ҳал бўлади.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар