Дзюдо. "Катта дубулға" турниридан сўнг рейтинг янгиланди. Вакилларимиз нечанчи ўринларни банд этган?

Абу-Даби “Катта дубулға” турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унда -90 кг вазн тоифасида етакчилик қилган вакилимиз Давлат Бобонов 2 йил аввалги мусобақаларда қўлга киритган очколарининг куйгани сабаб иккинчи ўринга тушиб қолди. Етакчилик "Токио-2020" чемпиони грузиялик Лаша Бекаури қўлига ўтди.

Қайд этиш жоиз, жорий ой Бекаурининг 2 йил аввалги қўлга киритган йирик очколаридан бири ҳисобдан чиқарилади. Бу эса Бобоновнинг ҳали яна пешқадамга айланиши англатади. Шунингдек, Абу-Даби “Катта дубулға” финалчиси Ҳикматиллоҳ Тўраев олтинчи ўринга кўтарилиб олди.

-60 кг:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 5240 очко
22. Кемран Нуриллаев – 1848 очко

-66 кг:
1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5348 очко
7. Сардор Нуруллаев – 3569 очко

-73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5475 очко
6. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 3199 очко

-81 кг:
1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 6710 очко
3. Шарофиддин Болтабоев – 4456

-90 кг:
1. Лаша Бекаури (Грузия) – 5780 очко
2. Давлат Бобонов – 5736 очко

-100 кг:
1. Арман Адамян (Россия) – 5744 очко
13. Муҳаммадкарим Хуррамов – 2815 очко

+100 кг:
1. Тамерлан Башаев (Россия) – 6250 очко
25. Алишер Юсупов – 1503 очко
27. Бекмурод Олтибоев – 1352 очко

Аёллар:
-52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 6520 очко
10. Диёра Келдиёрова – 3142 очко

-70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 5739 очко
10. Гулноза Матниязова – 3027 очко

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!