Дзюдо. "Катта дубулға" турнирини 3 та медаль билан якунладик!
Париж «Катта Дубулға» турнирининг иккинчи кунги финал беллашувлари бошланди.
Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж «Катта Дубулға» турнири совриндорига айланди. Қорақалпоқ ўғлони броньза медальи учун кечган беллашувда канадалик Франсис Гаутиерга қарши татамига чиқди ва рақибини қўшимча бўлимда мағлубиятга учратди.
Шарофиддин Болтабоев бронза медаль билан бирга 500 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.
Париж татамиларида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.
Ҳозиргина -90 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Давлат Бобонов курашсиз мусобақанинг броньза медальини қўлга киритди. Токио Олимпиадаси броньза медальи совриндорининг рақиби грузиялик Бека Гриниашвили ярим финалда хансоке баҳоси (жазо) олгани сабабли татамига чиқмади. Натижада автоматик равишда ғалаба Бобоновга тақдим этилди.
Бу терма жамоамизнинг ушбу мусобақадаги иккинчи бронза медали бўлди. Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев ҳам бронза медалига сазовор бўлган эди.
Париж «Катта Дубулға» турнирининг иккинчи кунги баҳслари муросасиз курашлар остида давом этяпти.
Ҳозиргина -100 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун кечган беллашувда нидерландиялик тажрибали рақиб Михаэл Коррелни иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг дастлабки «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирини 3 та бронза медали билан якунлади. Париж турнирида 5 нафар дзюдочимиз иштирок этди.
Фикрлар